17 Декабр 2024 йил 2692

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев раҳбарлигида тезкор йиғилиш ўтказилди

2024 йил 16 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ўтказилган йиғилишда фуқароларнинг мурожаатларини ўз муддатида кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш, жиноят аломатлари яққол кўриниб турган терговга қадар текширув материалларини тергов бўлинмаларига ўтказиш ва зудлик билан жиноят иши қўзғатилишини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва байрам тадбирларида хавфсизликни таъминлаш, йилни ижобий кўрсаткичлар билан якунлаш  юзасидан бир қатор топшириқлар берилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир қилинган қонун бузилиш ва салбий ҳолатлар юзасидан маълумотлар берилиб, келгусида қонунийликни, ижрочилик ва хизмат интизомини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Text to speech