20 Сентябр 2022 йил 1630

«Йилнинг энг яхши ҳамшираси» кўрик танлови ўтказилди.

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички шилар вазирининг 2022-йил 29-август кундаги 340-сонли буйруғига  асос Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тиббиёт бўлими ҳамширалари ўртасида    «Йилнинг энг яхши ҳамшираси» кўрик танлови бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тиббиёт бўлимининг 8 нафар ҳамшираси иштирок этиб, тўртта шарт бўйича куч синашди. Биринчи шартда ҳар бир иштирокчи ўзи фаолият юритаётган бўлинмани таништириб, уни видеоролик орқали намойиш этди. Кейин эса назарий ва амалий билимлар синовдан ўтказилди. Учинчи шартда иштирокчилар амалий иш тажрибасини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Охирги шарт эркин мавзуда бўлиб, у янада қизиқарли тарзда ўтди. Танлов якунида вазирликнинг даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт бўлими госпиталь навбатчи ҳамшираси Лаура Кўптилеуова фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт бўлими поликлиникаси ҳамшираси Арзайим Мустафаева, учинчи ўринни даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт бўлими поликлиникаси ҳамшираси Мунаввар Утекеевалар қўлга киритди. Танлов ғолиблари вазирлик томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Биринчи ўринни эгаси танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Қоракалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмат.

Text to speech