5 Июн 2025 йил 934

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков раҳбарлигида Қораўзак тумани ҳудудида юз берган оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков бошчилигида Қораўзак тумани ҳудудида юз берган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари муҳокама қилинди. Йиғилишда Қораўзак тумани ҳокими, соҳа ходимлари ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этди. Сўнгги вақтларда Қораўзак тумани ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг кўплаб учраётганлиги танқид қилинди ва мутасаддиларга бу борада олиб борилиши лозим бўлган ишлар ҳамда маҳалла еттилиги томонидан тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш лозимлиги бўйича топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech