13 Апрел 2021 йил 982

Ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказишди.

Жорий йилнинг 13 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси катта лейтенант А.Кенгесбаевнинг ташаббуси билан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг ватанпарварлик туйғусини янада ошириш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг битирувчи 3-босқич курсантлари ва Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи ўқувчиларини дунёга «Саҳродаги лувр» номи билан машҳур Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги музейга саёҳат ташкил этилди. 
Шунингдек, саёҳат давомида курсант ва ўқувчи ёшлар Нукус шаҳридаги мустақил давлатимиз рамзлари бўлган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари қад кўтарган майдончага ва Қорақалпоқ халқининг буюк мутафаккир шоири Ажинияз Қосыбай улынинг ҳайкалига зиёрати ташкиллаштирилди.
Бундан ташқари, ёшларнинг илтимосига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Хотира майдони»га олиб борилиб, уларга фуқароларнинг хавфсизлиги ва жамоат сақлаш бўйича хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган ходимлар бўйича маълумот берилди.
Шунингдек, курсантлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Тарихий» музейига саёҳат қилишиб, уларга Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларининг тарихи акс эттирилган экспонатлар ва ходимлар томонидан хизмат фаолияти давомида фойдаланилган эски ва янги намунадаги қурол-яроғлар билан таништирилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech