ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 6-март куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙПХ инспектори С.А.нинг билдиргисига асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, фуқаро Ф. Ш. шу йилнинг 6-март куни қудаси У. Д. томонидан «Нексия 2» русумли автомашинасини спиртли ичимлик таъсирида бошқариб, автомашина жарима майдончасига қуйилган ҳолати тўпланган материалларни судга юбормасдан, автомашинани жарима майдончасидан олиб чиқиб бериш эвазига ЙПХ инспектори С. А.га 2 миллион сўм пулларни пора сифатида бераётган вақтида тезкор тадбир иштиркчилари томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.