7 Май 2025 йил 767

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлими кинолог ходимлари томонидан, республикамиз ҳудудида жойлашган ўқув юртларида махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари ёрдамида кўргазмали чиқишлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқлари талабларига мувофиқ, Республика миқёсида ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" ҳамда "Қора дори-2025" кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этиб, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган ўқув муассасаларида махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари ёрдамида кўргазмали чиқишларни амалга оширмоқда. Шунингдек, ходимлар томонидан иштирокчиларга Республика миқёсида ўтказилаётган ушбу тадбирларнинг мақсади ва мазмун-моҳияти тушунтирилиб, кинология бўлимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган пуллик хизматлар бўйича маълумотлар берилмоқда.

Text to speech