18 Июл 2025 йил 2804

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков иштирокида Амударё туманида автотранспорт бошқарувчилари билан учрашиб, республикамиз ҳудудида юз берган оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари муҳокама қилинди

Шу йилнинг 17 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков иштирокида Амударё тумани Ҳокимлиги мажлислар залида Амударё туманида қўпол қоидабузарликлар ҳамда 5 ва ундан кўп қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар билан учрашди. Учрашув давомида республикамиз ҳудудида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилиниб, юз берган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида бир неча фуқароларнинг ҳаёти ўлим билан якунланганлиги, фарзандлари етим қолиб кетганлиги ачинарли ҳолат эканлигини таъкидлади. Шунингдек, республикамиз ҳудудида оғир йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларга қонун доирасида чора кўриш бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди

Text to speech