2 Июн 2025 йил 1132

Ўзбекистон фуқаросининг ID-карталари расмийлаштириб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрь кунги «Ўзбекистон Республикасида идентификация ИД-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6065-сонли фармонига мувофиқ ИД-карталар олиш юзасидан 2025 йилнинг 5 ойи давомида Тўрткўл туманида яшовчи фуқаролар томонидан жами–11333 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаат қилган фуқароларнинг барчасига Ўзбекистон фуқаросининг ИД-карталари расмийлаштириб берилди. Тўрткўл туманида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар 2025 йил бошида 225 нафарни ташкил қилиб, шулардан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги 610-сон “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” Қонунинг 6-45 моддалари бўйича Тўрткўл туманида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш юзасидан 2025 йилнинг 5 ойи давомида 25 таси хужжат топширган бўлиб, бугун туман ҳокимлигида ҳужжатлари тайёр бўлган фуқароларга туман ҳокимлигида тантанали равишда Ўзбекистон фуқаросининг ИД-картаси берилди.

Text to speech