Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эски намунадаги биометрик паспортларини ўз вақтида идентификация ID-карталарга алмаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда
Ҳозирги кунда юртимизда фуқаролик масалалари юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бугунги кунда юртимизда яшовчи Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий фуқароларга фуқаролик олиш бўйича бир қатор енгилликлар яратилиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эски намунадаги биометрик паспортларини ўз вақтида идентификация ID-карталарга алмаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 сентябрдаги тегишли Фармонига асос, Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга идентификация ID-карталарга алмаштириш йўлга қўйилган. Йил бошидан ҳозирги кунга қадар 107 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига идентификация ID-карталар расмийлаштирилиб берилган бўлса, Ўзбекистонда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг орзу истакларини рўёбга чиқариш мақсадида уларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асос, 30 га яқин шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди ва идентификация ID-карталар билан ҳужжатлаштирилди. Шунингдек, Фуқароларнинг паспортларини олишда ортиқча бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, уларнинг сарсон саргардон бўлишларига йўл қўймаслик мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ва барча туман ИИБ Миграция бўлимларида фуқаролар учун кенг турда шароитлар яратилиб келинмоқда.