Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси масъул ходими А. Янгибаев томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этиш ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида, бириктирилган масъул ходимлар томонидан ҳудудларга чиққан холда криминоген вазиятни таҳлил қилиш, амалиёт ходимларининг фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, юзага келаётган муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича жамоавий ва якка тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди
Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси бошлиғининг буйруғи ва режа-топшириғига асосан,
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва унинг қуйи тизимларида жамоат тартибини
сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
фаолиятини самарали ташкил этиш ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида,
бириктирилган масъул ходимлар томонидан ҳудудларга чиққан холда криминоген
вазиятни таҳлил қилиш, амалиёт ходимларининг фаолиятида йўл қўйилаётган
камчиликлар, юзага келаётган муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича
жамоавий ва якка тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар
давомида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар
билан таъминлаш хизмати, Вазирликнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасининг масъул
ходимлари ва ИИВ Академияси масъул ходими А.К.Янгибаев иштирокида амалиёт
ходимларининг билим ва касбий кўникмаларини ошириш, Академия битирувчиларининг
фаолиятини мониторинг қилиш ва бу орқали таълим сифатини янада такомиллаштириш
мақсадида, Академияни охирги уч йил давомида тамомлаб ҳозирда бириктирилган
ҳудудларда хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан суҳбатлар ўтказилди.
Суҳбат жараёнида битирувчиларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар,
уларнинг билим савияси, қонунийлик ва хизмат интизомига риоя қилиш аҳволи, йўл
қўйилаётган камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитлари ўрганилди. Суҳбат якунида,
битирувчилари ўртасида ИИВ Академиясида таълим-тарбия жараёнининг сифатини
ошириш ҳамда хизмат фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ижтимоий сўровномалар
ўтказилди.
Келгусида
режа-топшириққа асосан, ҳудуднинг ўзига хос-хусусиятларидан келиб чиққан холда
энг кўп содир этилаётган жиноят турлари ёки уни содир этаётган шахсларнинг
тоифалари бўйича амалиёт ходимлари фойдаланишлари учун методик қўлланмалар
ишлаб чиқиш, ушбу тайёрланган методик қўлланмалар бўйича амалиёт ходимлари
ўртасида ўқув машғулотларини ташкил этиш, эҳтиёжга кўра методик қўлланмаларни
ҳудудий ички ишлар органларига тарқатиш каби вазифаларни амалга ошириш
белгиланди