24 Апрел 2024 йил 5598

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2024 йил 15 апрель куни тизимда "Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги" эълон қилинди.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизмат раҳбарлари ва шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупция ва тамагирлик ҳолатларининг содир этилишини олдини олиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати  бошлиғи подполковник Ғуломжон Эшимбетов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирга Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Йиғилишда ходимларга келгусида хизмат интизомига қатъий амал қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупция ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ички ишлар органи ходимига хос фазилатларни мустаҳкам сақлаш бўйича аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech