Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик байрами юртимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда ўтгани каби Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ҳам тантанали равишда ўтказилди.
«Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори
остида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик байрами юртимизнинг
барча ҳудудларида кўтаринки руҳда ўтгани каби Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлигида ҳам тантанали равишда ўтказилди. Байрам тадбири Ўзбекистон ва
Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат гимнлари билан бошланди. Тадбирда
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр
Торебеков сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларга Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг
байрам табригини уқиб эшиттирди. Шунингдек, сўнги йилларда ички ишлар
органларида олиб борилаётган ислоҳотларни ҳар бир ходим ўз тимсолида кўришини
таъкидлади.
Президентимизнинг ташаббуси билан Ички ишлар
органлари ходимларининг яшаш шароитини яхшилаш борасидаги амалга оширилган
ишлар натижасида ходимлар ўй-жой билан таъминланди. Шунинг билан соҳадаларда
хизмат натижадорлиги ортишида энг замонавий технологиялар билан таъминланиши
натижасида юртимизда бир қатор жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олишда, содир этилган жиноятларнинг ўз вақтида ва тезкор очилишига эришилди.
Давлатимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан Президентимиз
фармонига биноан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
ходимларининг ҳам мукофотланиши барча ходимларга қувонч бағишлаб,
ўз касбига бўлган фахрланиш туйғуларини фойда этганлигини таъкидлади.
Байрам тадбирида бир гуруҳ ходимларга навбатдаги
унвонлар топширилди. Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда намунали хизмат қилиб келаётган ходимларга
Фахрий ёрлиқлар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл
соатлари ҳамда кўкрак нишонлари топширилди. Ички ишлар органларида кўп йиллар
давомида хизмат қилган, элимизнинг тинчлигини таъминлашга ўзларининг қиссасини
қўшган фахрийлар ҳам байрам тадбирида вазирлик томонидан муносиб тақдирланди.
Энг улуғ энг азиз ҳисобланган байрам тантанаси элимизга таниқли маданият
ходимлари ва вазирликнинг Арал юлдузлари ансамбли
томонидан тайёрланган концерт дастури билан янада завқли бўлди.
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмати