18 Апрел 2024 йил 5011

ЖИЭД Олтинчи минтақавий ҳудуд 2-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркибининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилишини таъминлаш бўйича доимий равишда улар билан қўшимча ўқув машғулотлари ўтказилиб борилмоқда

Жумладан, яқинда ҳибсхонага Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси масъуллари А.Аметов ва Ф.Романовлар таклиф этилиб, ходимлар билан Ўзбекистон Республикасининг 29.09.2011 йилги ЎРҚ-298-сон “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва бошқа қонунчиликдаги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида ўқув машғулоти ўтказилди. Йиғилишда, ушбу Қонуннинг вазифалари жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни ва ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларни қамоқда сақлаш тартиби ҳамда шарт-шароитларини, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини белгилашдан иборат. Шунингдек, жамият тараққиёти – қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг мустақиллиги билан чамбарчас боғлиқ. Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда инсон қадрининг янада юксалиши, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий даражада қадрланишини таъминлашга хизмат қилаётир.  Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш учун санкция бериш ваколатининг судларга ўтказилиши бу борадаги дастлабки қадамлар бўлган бўлса, кейинги йилларда бу ислоҳотлар янада жадаллашди.  Жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек, дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди.  Хусусан, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш мақсадида “Хабеас корпус” институти кенгайтирилиб, тергов устидан суд назорати янада кучайтирилди. Бу каби ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида янгиланаётган Конституцияда Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат деб эътироф этилиб, инсон ҳуқуқларига оид нормалар уч баробарга кўпаймоқда. Яъни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида қайд этилмоқда. Шулар билан бирга, адвокатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ички ишлар органлари ходимлари билан ўзаро муносабатлари, ҳибсхонага кириш-чиқишда ходим ва адвокатларнинг мажбуриятлари, адвокатлар этика ва эстетикаси масалаларида ҳам кенг турда очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Машғулот давомида ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан масъулларга саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавобларини олишди

 

 

Text to speech