Жойларда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг сайёр қабули бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Шуманой, Хӯжайли, Қанликўл, Қунғирот ва Муйнақ туманлари аҳолиси учун
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабули бўлиб ўтди.
Шуманой тумани ички ишлар
бўлимида, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари
подполковник А.Утемуратов томонидан
фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди.
Қабул давомида 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб чиқилди.
Жумладан фуқароларнинг муддатидан илгари Пробация назоратидан чиқаришда амалий ёрдам бериш
масаласидаги мурожаатлари, шунингдек фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини қайта
тиклаш бўйича мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек шу кўннинг ўзида Нукус туман, Нукус шаҳар, Тахиатош, Амударё туманлари аҳолиси
учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари
томонидан 38 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб чиқилди.
6 нафар фуқароларнинг аризалари қабул қилинди ҳамда ижрога қаратилди.
4 нафар фуқароларнинг мурожаат масалалари юзасидан тегишлилиги бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
4 нафар фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тикувчилик билан
шуғулланиш учун субсидия асосида тикув машинаси олиб беришда амалий ёрдам бериш
масаласидаги мурожаатлари жойида кўриб чиқилди ҳамда ижобий ҳал этилиб тикув
машиналари топширилди.
4 нафар фуқароларнинг ўз ўзини банд қилиш мақсадида пишириқлар
билан шуғулланиш учун субсидия асосида пишириқ печкалари олиб беришда
амалий ёрдам бериш масаласидаги мурожаатлари жойида кўриб чиқилди ҳамда ижобий
ҳал этилиб пишириқ печкалари топширилди.
1 нафар фуқаронинг 1-гуруҳ ногиронлиги бўлганлиги сабабли ногиронлик
аравачаси олиб беришда амалий ёрдам бериш масаласидаги мурожаати жойида кўриб
чиқилди ҳамда ижобий ҳал этилиб ногиронлик аравачаси топширилди. 1 нафар
фуқаронинг ID-karta олишда амалий ёрдам бериш масаласидаги мурожаати жойида
ижобий ҳал этилиб, ID-karta расмийлаштирилиб берилди. 18 нафар фуқароларнинг
муддатидан илгари Пробация назоратидан
чиқаришда амалий ёрдам бериш масаласидаги мурожаатлари юзасидан ЖИБ судларига Тақдимномалар киритилиб ижобий ҳал
этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати