27 Апрел 2024 йил 5898

Жума Ҳаракат хавфсизлиги куни муносабати билан жойларда тарғибот ишлари олиб борилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлик хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан  Қораўзак, Чимбой туманларида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, автотранспорт воситаларини бошқарувчиларининг ҳушёрлигини ошириш мақсадида маҳаллаларда профилактик тарғибот ишларини олиб борди. Тадбирда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари, транспорт бошқаришда тезликни оширмаслик, белгиланган тезликка риоя этиш ҳамда пиёдалар ўтиш жойларида пиёда ҳаракатланаётган йўловчиларни ўтказиш кераклиги тушунтирилди.   Шунингдек сўнги вақтларда спиртли ичимликлар тасирида транспорт воситаларини бошқариш ҳолатлари натижасида инсон ўлими билан боғлиқ юз бераётган оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари ҳақида тайёрланган видео роликлар намойиш этилди. Тадбирда бир неча марта қоидабузарлик содир этган ёшлар ва йўловчи ташувчи транспортларни бошқарувчи ҳайдовчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда уларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирди.

Text to speech