10 Апрел 2025 йил 1006

“Маънавият ойлиги” доирасида Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицей ўқувчилари билан “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Учрашувда ИИВ маънавий-маърифий ишлар хизмати бошлиғи ўринбосари, Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, ИИВ Фахрийлар Кенгаши раиси ҳамда бошқада фахрийлар иштирок этиб, йиғилганларни Соҳибқирон Амир Темур таваллуд куни муносабати билан табриклаб, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳамда ўзларининг меҳнат фаолиятлари ҳақида ўқувчи ёшларга сўзлаб бердилар. Бу каби учрашувлар ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанимизга бўлган дахлдорлигини яна-да кучайтириб, уларга хизмат бурчи ва қасамёдига садоқат руҳида тарбиялашга, касбий ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади.

 

Text to speech