23 Апрел 2025 йил 1316

19 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Чет тиллари факультетида факультет декани Д.Ж.Курбанбаев раҳбарлигида "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!" тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда университет профилактика инспектори майор И.Tрежепов, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор К.Атаниязова, хотин-қизлар масалалари бўйича психолог Ф.Толибаева иштирок этди. Кун тартибидаги масала бўйича университетда ёшлар тарбияси, уларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек, таълим-тарбия жараёнида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбир давомида содир этилган жиноят турларини ўзида жамлаган кўргазмали слайдлар, видеороликлар қўйиб берилди. Психологик жиҳатдан соғлом муҳит яратиш ва маънавий баркамол шахс бўлиб шаклланиш бўйича ҳам тушунчалар бериб ўтилди ва бу бўйича талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олдилар. Ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, шунингдек ёшларни зарур маълумотлар билан таништириб бориш ҳисобланади.

Text to speech