2 Июл 2025 йил 302

“30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ёш ходимлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Нукус шаҳрида жойлашган “Оқ қуш” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан “Ёшлар ойлиги” доирасида ҳамда “30-июнь-Ёшлар куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг бошчилигида вазирликнинг барча соҳавий хизматларда фаолият юритаётган ёшлар билан раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди. Учрашувда вазир ўзининг босиб ўтган йўллари ва қийинчилик даврларда ватанга садоқат билан хизмат қилганлигини, бугунги кунда муҳтарам президентимизнинг ташаббуси билан ички ишлар органларига яратилаётган имониятлар техника ва моддий ёрдамлар курсатилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Ёш ходимлар бу каби имоният ва шароитлардан тулакхонали фойдаланиши кераклиги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда камарбаста бўлиш кераклиги тушунтирилиб ўтилди. Тадбир сўнгида Ёшлар вазирга ўзларинг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ўзларининг самарали меҳнатларни қўшиб келаётган бир қатор ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик хатлари топширилди. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech