29 Апрел 2025 йил 396

"Ма‘навият ойлиги" доирасида Элликқалъа тумани Ички ишлар бўлимида “Маънавият ва маърифат дарси” ўтказилди

Тадбирда Элликқалъа тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Қ.Узакбаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари А. Матниязова, Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Ш. Аманов, Агентлик тизимидаги Элликқалъа ихтисослаштирилган мактаб-интернати олий тоифали ўқитувчиси ва шоир А. Рейимов, "Заковат" интеллектуал клуби Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий координатори Д. Жуманиёзов ҳамда ички ишлар органлари ходимлари иштирок этдилар. Тадбир давомида маърузачилар ходимларининг хизмат фаолиятида маънавий-маърифий билимларнинг ўрни, ватанпарварлик ғояларининг аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритдилар. Хусусан, ўзбек тили — мустақил давлатимиз рамзи, миллий ғуруримиз ва қадриятларимизнинг ажралмас қисми экани, давлат тилида тўғри ва равон нутқ сўзлаш, фаолиятида тўлиқ ва самарали қўллаш зарурлиги ҳақида кенг тушунчалар берилди

Text to speech