Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига қаратилган топшириқларининг ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан тунги вақтда Тўрткўл туманида ўрганиш ишлари олиб борилди
Вазир ўринбосари дастлаб тунги хизматга бириктирилган ходимлар фаолияти билан танишиб, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларнинг барқарорлигини таъминлаш, тунги пайтда йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек, Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси ва тумандаги мавжуд мактаблар биноларининг қўриқланиши ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилиб, хавфсизликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, Тўрткўл тумани «Боғёп» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ёшлик» истироҳат боғидаги жамоат тартибини сақлаш учун қўриқлаш бўлими шаҳодатланган ходимини шартнома асосида бириктириш, тунги ёритиш чироқларини кўпайтириш ва қўшимча кузатув камераларини ўрнатиш чораларини кўриш, истироҳат боғида мавжуд аттракционларнинг созлигини мунтазам равишда текшириб бориш юзасидан топшириқлар берилди.