Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Амударё туманининг криминоген вазияти оғир ҳамда «қизил» тоифага тушган «Навоий» маҳалласи ўрганиш ишлари олиб борилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли Қарорига асосан амалга оширилаётган ишлари ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, Амударё тумани ички ишлар бўлимининг иш фаолияти ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид Фармон ва Қарорларининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг 11.03.2025 йилдаги Қўшма кўрсатмаси ижросини тўлақонли таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар текширилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 24.04.2024 йилдаги «Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан илаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 200-сонли буйруғига асосан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.