Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Адлия вазирлиги ҳамда Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда терговчи ва суриштирувчиларнинг билим, малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув-семинари давомида, суриштирувчи ва терговчиларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда яратилган «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ахборот тизимидаги «Тақдимнома» платформасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги мутахассислар томонидан тушунчалар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 16 июндаги «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ЎРҚ-848-сонли Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сонли Қарори билан тасдиқланган «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг мазмун-моҳияти батафсил ёритиб берилди ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммоли ҳолатлар атрофлича муҳокама қилинди. Ўқув семинари якунига кўра, терговчи ва суриштирувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.