4 Август 2020 йил 1447

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Фахрийлар кенгаши гувоҳномалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Бугун нафақада бўлса-да, ёшларга катта ҳаётий тажрибаларидан сабоқ бериб, билмаганини ўргатиб, ҳамфикр бўлаётган фахрийларнинг борлиги албатта қувонарли ҳол. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида тизимда узоқ йиллар хизмат қилиб ҳозирда нафақада бўлган бир гуруҳ фахрийларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Фахрийлар Кенгаши гувоҳномалари топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб фахрийларнинг хизмат вақтида қилган меҳнати ҳамма вақт қадрланиши ва эъзозланиши шунингдек, бугунги кунда ички ишлар органларига давлатимиз миқёсида эътибор қаратилаётган ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг, фахрийларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ фахрийлар кенгаши гувоҳномалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди. Шунингдек тадбир давомида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларининг бир гуруҳ ходимларига Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Ички ишлар вазирликларининг буйруқлари билан навбатдаги офицерлик унвонлари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech