Ижтимоий тармоқларда тарқалган Беруний тумани содир этилган безорилик жинояти бўйича маълумот.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020-йилнинг 30-декабрь куни Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши 2021 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” бандига қайта квалификация қилиниб, ҳозирда жиноят иши бўйича процесс иштирокчилари билан боғлиқ барча тергов ва процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Жанжалда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.
Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан алоҳида назоратга олинган. Жиноят ишининг натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати