24 Март 2021 йил 1231

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Хўжайли туманида содир бўлган жанжал бўйича маълумот.  

Жорий йилнинг 19 март куни 20:00ларда Хўжайли тумани «Кружка» кафеси ёнида Хўжайли туманида яшовчи фуқаро Р.М. ва  унинг ёнидаги икки нафар шериклари билан П.А. ва Н.А.лар ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал натижасида Хўжайли туманида яшовчи фуқаро П.А. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасидан кўрикдан ўтган. 
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан, Хўжайли тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижасига кўра, жанжалда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech