3 Июн 2020 йил 1633

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Нукус туманида фуқаролар орасида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот.

2020 йили 28-май куни соат 09:40 лар шамасида Тўрткўл туманида яшовчи экскаватор бошқарувчиси фуқаро А.Б билан бирга юрган фуқаролар П М, Б Қ, С Блар Нукус тумани Бақаншақли ОФЙ ҳудудидан ўтувчи «Давлет» ариқ бўйида ариқларни тозалаш қизил мия қазиб олиш ишларини олиб бораётган вақтида, ариқ бўйида Нукус туманида яшовчи фуқаро Ж Мга тегишли бўлган томорқа ер майдонига зарар етказганлиги сабабли фуқаролар, А Б, П М, Б Қ ва Нукус туманида яшовчи фуқаролар Ж М, Ж С, А Р ўртасида жанжал келиб чиққан ва улар бир бирини уриб тан жароҳати етказган.
Натижада Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро А.Б, ва Нукус туманида яшовчи фуқаро Б Қлар тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Нукус тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech