Профилактика катта инспектори «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Бугунгидек синовли кунларда фидойи меҳнат қилаётган ҳар соҳа вакиллари бугуннинг қаҳрамонлари десак муболаға бўлмайди. Улар кечаю-кундуз халқимизнинг саломатлиги ва тинчлиги йўлида хизмат қилиб келмоқдалар, Шулар қатори Ички ишлар органлари ходимлари ҳудудларда тинчлик таъминлаш ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш билан бирга коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳам фидойилик намуналарини кўрсатишмоқда.
Президентимиз томонидан коронавирус пандемиясига қарши кўришда фидойилик кўрсатган ватандошларимизнинг бир гуруҳини тақдирлаш тўғрисидаги фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори майор Азат Боранбаев «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ва вазирлик раҳбарияти профилактика катта инспектори майор Азат Боранбаевнинг хонадонида бўлиб унинг ота-онаси фарзандининг давлат мукофоти билан тақдирланганлиги билан табриклаб уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
«Шуҳрат» медали билан тақдирланган майор Азат Боранбаевни келгуси хизмат фаолиятида зафарлар тилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати