5 Апрел 2025 йил 1010

АФВ ЭТИЛГАНЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

          Президентимизнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига асосан, 488 нафар шахслар афв этилди. Улар қаторида Қорақалпоғистон Республикасида  истиқомат қилувчи 8 нафар шахслар ҳам бор. ИИВ масъуллари ҳамда Республика  ИИВ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ  уларнинг хонадонларида бўлиб, оилавий шароитлар, мавжуд муаммоларни ўрганишмоқда. Жумладан, 2025 йил 03 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи ўринбосари полковник Б.Улуғбеков бошчилигида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ Пробатсия бўлими бошлиғи подполковник Б.Уббиниязов, туман ИИБ бошлиқлари билан биргаликда, Амударё, Элликқала ва Тўрткўл туманларида истиқомат қилувчи афв этилган фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг оилавий шароити ва муаммолари ўрганилди, тиббий кўрикдан ўтказилди. Жараёнларда давлатимиз раҳбари томонидан берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш борасида тушунчалар берилди. Шунингдек, бугунги кунда афв этилган фуқароларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан таъминлаш, муҳим даромад манбаини яратиш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Туманларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан мулоқотда давлатимиз раҳбари томонидан берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш бўйича тушунча берилди. Шу қаторда уларнинг мавжуд масалалари тингланиб, зарур ёрдам кўрсатилди.

Text to speech