3 Октябр 2025 йил 589

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда Республика Прокурори Нукус шаҳрида жойлашган “Халқлар дўстлиги” Макон фуқаролар йиғини ҳудудига ташриф буюриб, жиноятчиликнинг мавжуд аҳволи ҳамда бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Ташриф доирасида мутасадди раҳбарлар маҳалладаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўргандилар. Шунингдек, аҳоли ва маҳалла фаоллари билан суҳбат ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва жамоат тартибини сақлашдаги фаол иштироки муҳокама қилинди.

Ички ишлар органлари ва прокуратура томонидан амалга оширилаётган ишлар доирасида жиноятларнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни кучайтириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундай ташрифлар жиноятчиликни камайтириш, фуқароларнинг хавфсизлик даражасини ошириш ва маҳаллаларда барқарор ҳуқуқий муҳитни яратишга хизмат қилади.

Text to speech