Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоқ академик лицейида қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақов, вазирликнинг кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник П.Бердановлар вазирликнинг «Тинчлик посбони» газетаси бош муҳаррири истеъфодаги подполковник Ж. Утениязовлар ва Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институти ўқитувчиси К.Мамбетовлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан табриклаб, Она тилимизда бугунги кунгача буюк шоир ёзувчи боболаримиз томонидан қанчадан-қанча қўшиқ ва достонлар, айниқса бир нечта жилддан иборат қорақалпоқ фольклори йиғилганлигини фахр билан айтиб ўтишди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи директори, подполковник У. Қадиров келган меҳмонлар ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.Байрам тадбири давомида, лицейнинг фаол ўқитувчи ва ўқувчиларига «Фахрий ёрлиқлар топширилди.
Тадбир лицей ўқувчиларининг тайёрлаган байрам концерти билан давом этди. Улар Кунхожа, Бердоқ, Ажинияз ҳәмда Ибрайым Юсуповлар қўшиқларини ўқиб, келган меҳмонларда алоҳида таъсуротлар қолдиришди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.