Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида Чимбой туманида юз берган оғир оқибатли жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга бағишланган муҳокама йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков ва Чимбой тумани
ҳокими Айбек Тажетдинов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда тегишли
муассаса ва ташкилот раҳбарлари, шунингдек маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари
вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, айрим ҳудудларда маҳалла еттилиги
томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг
тўғри ташкил этилмаганлиги оғир оқибатли жиноятлар содир этилишига сабаб
бўлмоқда. Шу боис йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва ҳамкор ташкилотлар
ходимларига содир этилган ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариб, келгусида бундай
жиноятларнинг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. Тадбирда
таъкидланганидек, жиноятларнинг олдини олишда - нафақат ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлардан, балки ҳар бир фуқародан фаоллик талаб этилади. Шундай экан
атрофимизда юз бераётган воқеаларга бефарқ бўлмаслигимиз керак. Чунки яшаб
турган ҳудудимизнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятлардан холи бўлиши - ўзимиз ва
яқинларимизнинг хавфсиз ҳаёт кечиришига хизмат қилади. Тадбир якунида келгуси
вақтларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг, шу билан бирга бошқа фавқулодда
ҳолатларнинг олдини олиш бўйича йиғилган масъул ходимларга вазифалар белгилаб
берилди.