8 Сентябр 2025 йил 660

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Математика факультетида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тадбир бўлиб ўтди

Бугун университетнинг Математика факультети талабалари иштирокида ҳар бир гуруҳда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш мақсадида учрашув ташкил этилди. Унда факультет декан ўринбосари Ж.Низекеэв, университетнинг профилактика инспектори И.Эрежепов, тюторлар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни университет факультет декани ўринбосари Ж.Низекеэв очиб берди ва олиб борди. У ўз нутқида ёшлар ўртасида учраётган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг салбий оқибатлари, ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаолликни ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шундан сўнг, университетнинг профилактика инспектори И.Эрежепов сўзга чиқиб, талабаларга амалдаги қонунчилик, йўл ҳаракати қоидалари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш усуллари ва жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича тушунтиришлар ўтказди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди ва соҳа мутахассиси томонидан берилган тавсиялар асосида ҳуқуқий онгни мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмаларга эга бўлди.

 

Text to speech