Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига қаратилган топшириқларининг ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан тунги вақтда Хўжайли туманида ўрганиш ишлари олиб борилди
Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев дастлаб тунги хизматга бириктирилган ходимлар фаолияти билан танишиб, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларнинг барқарорлигини таъминлаш, тунги пайтда йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек, Хўжайли тумани 3-сонли мактаб биноларининг қўриқланиши ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилиб, хавфсизликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, Хўжайли тумани «Муртазабий» МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган 3,5,7-сонли кўп қаватли уйларнинг олди тарафига тунги ёритиш чироқларини кўпайтириш ва кузатув камераларини ўрнатиш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
 
                     
                                     
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                        