3 Ноябр 2025 йил
186
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
Қабул жараёнида аҳолини қийнаётган масалалар, жумладан, ички ишлар фаолиятига оид турли мурожаатлар, ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Қабул давомида ҳар бир мурожаатчи билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, улар томонидан билдирилган масалаларни жойида ҳал этиш ва тегишли тартибда назоратга олиш чоралари кўрилди. Шунингдек, масъул раҳбарларга мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Шундай тарзда ўтказилаётган шахсий қабуллар фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг ишончини ошириш ва жамиятда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.