Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан фуқароларнинг ички ишлар органларига тааллуқли масалалари юзасидан навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
Жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органлари фаолиятига оид муаммоларни ҳал этиш мақсадида жойларда масъул раҳбарлар томонидан фуқароларни шахсан қабул қилиш амалиёти изчил давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар атрофлича кўриб чиқилди, уларнинг ҳар бири бўйича қонуний ҳал чоралари белгиланди.
Қабул жараёнида ички ишлар ходимлари фаолияти билан боғлиқ саволлар ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига тааллуқли бўлди.
Фуқароларнинг мурожаатларига муносабатда адолат, холислик ва очиқлик принципларига амал қилинди. Шунингдек, айрим масалалар юзасидан жойида ҳал этиш чоралари кўрилди ва масъул мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундай қабуллар аҳоли билан мулоқотни мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларига амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.