Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходимлар учун “Энг яхши психолог” танлови эълон қилинади
Танловда эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга ИИБ ходимлари, шаҳодатланган ва шаҳодатланмаган психологларнинг иштирок этиши мумкин.
Танловни ўтказиш босқичлари:
Ҳудудий саралаш босқичи – август ойида Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда таълим муассасалари ходимлари ўртасида;
Республика босқичи – октябрь ноябрь ойларида ҳудудий саралаш босқичида ғолиб бўлган ходимлар ўртасида.
Танлов қуйидаги шартлар асосида
ўтказилади:
а) иштирокчиларнинг психология
соҳасини ривожлантиришга қаратилган фаолиятлари;
тарғибот-ташвиқот ишлари (ОАВда
эълон қилинган материаллар, газета
ва журналлардаги мақолалар ва
бошқалар);
иштирокчиларнинг тренинг, семинар,
конференция ва бошқа оммавий тадбирлардаги иштироки.
б) психология касбини ёритишга
қаратилган “Энг яхши психолог” ташриф қоғози видеоролиги;
в) психология соҳасини
ривожлантиришга қаратилган ғоя ва уни амалиётга жорий қилиш истиқболлари;
г) иштирокчиларнинг билим даражасини
аниқлашга қаратилган синовлар (савол-жавоблар):
психология соҳасига тегишли ички
идоравий ҳужжатлар бўйича савол-жавоблар;
психология соҳаси бўйича
савол-жавоблар.
Республика босқичида ғолиб ва
совриндорлар Ички ишлар вазирлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан
тақдирланишади.
Ушбу танловда қатнашиш истагида
бўлган ИИБ ходимлари 2025 йил 5 август кунидан 10 август (шу куни ҳам) кунига
қадар Вазирликнинг ММИ ва КБТХ ММИБ Психологик таъминлаш гуруҳига мурожаат
қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун: +(99861)-229-93-40
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати