12 Июл 2025 йил 72

Бўзатов туманида "Долзарб 90 кунлик" тадбири доирасида қизлар ва ўғил болалар ўртасида спортнинг "Велоспорт" тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Жорий йилнинг 27 июнь куни Бўзатов тумани спорт мактаби билан Нукус Олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўртасида икки томонлама Меморандум тузилган бўлиб, Меморандумга асосан туман спорт мактаби мураббийлари ва спортчи-ўқувчиларининг тажрибасини ошириш мақсадида Нукус Олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мураббийлари ва спортчилари билан биргаликда ўқув машғулотларини ўтказиш белгиланган эди. Бугун "Долзарб 90 кунлик" тадбири доирасида қизлар ва ўғил болалар ўртасида спортнинг "Велоспорт" тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Ўтказилган мусобақада иштирокчилар биринчилик учун ўзаро беллашди. Мусобақа якунида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Text to speech