26 Сентябр 2025 йил 442

Тергов фаолиятида амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-семинари ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида навбатдаги ўқув-амалий семинар машғулоти ўтказилди. Семинарда прокуратура, департамент, ички ишлар ва бошқа масъул идоралар вакиллар иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашишда. Кун тартибида тергов жараёнида далилларни тўғри тўплаш, расмийлаштириш ва исбот қилишнинг умумий шартлари, иштирокчиларнинг роли, далилларни баённомаларда қайд этишда йўл қўйилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари каби масалалар муҳокама қилинди. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва амалиётда дуч келаётган муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Text to speech