23 Октябр 2025 йил 362

Ёш қизларни касб танлашга йўналтириш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Нукус тумани ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида тумандаги олис ҳудудлардан бири - "Кердер" овул фуқаролар йиғинида ёш қизлар учун касб танлаш бўйича тарғибот учрашуви ўтказилди. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади - ёш авлод, айниқса, қизларни турли соҳаларда ишлашга, ўз келажаги учун тўғри касб танлашга илҳомлантириш, шу орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишдан иборат. Учрашув доирасида турли соҳаларда муваффақиятга эришган, тажрибали ва фаол хотин-қизлар иштирок этди. Улар ўзларининг ҳаёт йўллари, касбий ривожланиши ва муваффақият сири ҳақида қизиқарли, мотиватсия берувчи нутқ сўзлади. Қизлар улар билан бевосита мулоқот қилиб, саволлар берди, шунингдек, турли касблар ҳақида янгича тушунчага эга бўлди.

Text to speech