Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика хизмати ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида назарий ва амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди
Жорий йилнинг 10-12-июль кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази, ИИВ Академияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика хизмати ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида назарий ва амалий ўқув машғулотлари ўтказилди. Унда ҳодиса жойини кўздан кечириш, ашёвий далилларни олиш, қадоқлаш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари давомида криминалистик-техник воситаларни қўллаш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Шунингдек, суд фотографиясининг умумий қоидалари, тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари исботлов базасининг шакллантиришдаги аҳамияти, портлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеа жойларини кўздан кечириш, тинтув ва тергов экспериментини ўтказиш бўйича назарий маълумотлар берилди. Ўқув машғулотлари якунида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Эксперт-криминалистика хизматининг барча ходимларига “Ҳодиса жойини кўздан кечириш” бўйича сертификатлар топширилди.