1 Июн 2020 йил 5218

Эълон:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сонли “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил етилди.

     Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқитувчиларни қуйидаги фанлар бўйича танлов асосида ишга қабул қилади:

  1. Ўзбек тили ва адабиёти
  2. Қорақалпоқ тили ва адабиёти
  3. Рус тили ва адабиёти
  4. Чет тили (Инглиз тили)
  5. Тарих
  6. Математика
  7. Физика
  8. Информатика ва ахборот технологиялари
  9. Кимё
  10. Биология

     Танловда иштирок этувчи педагог номзодлар асосан юқори билим даражаси, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида    5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиши керак.

     Танловда қатнашиш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Танловда иштирок этиш учун «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи директори номига ариза;
  2. Паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади);
  3. Олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқлик олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  4. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича берилган сертификат нусхаси;
  5. Меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
  6. Хизмат фаолияти ҳақидаги маълумотномаси (Резюме)
  7. 3,5 х 4,5 ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат

     Танлов иштирокчиларидан ҳужжатлар шу йилнинг 01-июнь санасидан 21-июнь санасига қадар қабул қилинади.

     Танлов иштирокчиларининг аризалари ва ҳужжатларни қабул қилиш жойи манзили: Нукус шаҳри Тўрткўл гузари 43-уй ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech