16 Июн 2022 йил 476

«Ёшлар ойлиги» доирасида уйишмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республика 3-сектор раҳбари ташаббуси билан «Ёшлар ойлиги» доирасида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири кубоги ўтказилиб, мусобақага Нукус шаҳри ва туманларнинг 3-сектори ҳудудида истиқомат килувчи уюшмаган ёшлардан ташкил топган 17 та жамоа беллашдилар. Қизғин беллашувлар натижасида ғолиб жамоалар аниқланиб, мусобақа якунига кўра 1-ўрин Тахтакўпир тумани, 2-ўрин Чимбой тумани, 3-ўрин Қораўзак тумани  уюшмаган ёшларидан ташкил топган жамоаларга насиб қилди. Ғолиб бўлган жамоалар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг кубоги, диплом ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech