1 Октябр 2025 йил 350

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида “1-Октабр — устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда юртимизда янги авлод, янги ғоялар соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли вазифани адо этишда, ёш авлоднинг тафаккур дунёсини шакллантиришда хизмат қилаётган устоз ва муаллимлар меҳнатлари беқиёс эканлиги таъкидланиб, устозларга ҳурмат ва эҳтиром ила чуқур миннатдорчилик билдирилди.

Ички ишлар вазирлиги томонидан бир қатор устоз ва мураббийлар фаолиятида эришган юқори натийжалари учун фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофатланди. Шунингдек, ҳарбий–академик лицейда “1-Октабр — устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасида ғолиб жамоалар ҳам тақдирландилар.

Байрам тадбирининг бадиий қисмида лицей ўқувчилари томонидан тақдим этилган бир-биридан ажойиб куй-қўшиқлар, миллий рақс ва қизиқарли саҳна кўринишлари томошабинларга байрамона кайфият бағишлади.

Text to speech