Кибержиноят – XXI асрнинг янги таҳдиди, кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш борасида тадбир ташкил қилинди
Қорақалпоғистон
Республикаси божхона бошқармасида божхона ходимлари иштирокида навбатдаги ўқув
машғулоти ўтказилди.
Тадбирда
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятга
қарши курашиш бошқармаси ходими иштирок этиб, охирги 10 йилда дунёда бутунжаҳон
ахборот тармоғидан фойдаланувчилар сони қарийб икки баробарга ошганлиги ҳамда
аҳолининг 62,5 % ёки 4,95 миллиард киши интернетдан фойдаланиб келаётганлигини
маълум қилди.
Таъкидланишича
статистикага кўра, ер юзида ҳар 39 сонияда киберхавфсизликка қарши ҳужум содир
этилади. Баъзи ҳисоб-китобларга қараганда 2020 йилда кибержиноятлар оқибатида
жаҳон иқтисодиётига 1 триллион АҚШ долларидан ортиқ зарар етказилган, 2025
йилга бориб эса бу кўрсаткич 10 триллион АҚШ долларидан зиёдни ташкил этиши
тахмин қилинмоқда.
Шунингдек,
"кибер жиноятчи"лардан эҳтиёт бўлиш кераклигини тушинтириб, қуйидаги
амалларни бажаришни тавсия этди, хусусан:
Нотаниш шахсларга паспорт
маълумотлари, карта рақами, СМС кодларни берманг.
Телефонингизга келган гумонли
ҳаволалар (линклар)ни босманг.
“Сиз ютдингиз!”, “Пул ишланг!” каби
шубҳали хабарларга ишонманг.
Фақат расмий илова ва сайтлардан фойдаланинг.
Шубҳали вазиятда дарҳол
ҳуқуқ-тартибот органларига хабар беринг.
Телеграм орқали келган апк файлни
очманг.
Карта маълумотлари ва паролларни ҳеч
кимга бермаслигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган
сохта ваъдалар ҳамда эълонларга ишонмаслиги бўйича атрофлича тушунтиришлар ва кўрсатмалар
бериб ўтди. Божхона ходимларига расмий каналга (https://t.me/cyber102_qriiv)
аъзо бўиб, мамлакатимизда юз бераётган кибер жиноят тафсилотларини билиб
боришлари мумкинлигини тавсия қилди.