Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан авф этилган шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қўл урмаслик ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда ижтимоий мослаштириш бўйича учрашув ташкил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 августдаги
“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон
бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида”ги
ПФ-148-сонли Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 13 нафар шахслар жазодан озод қилинди. Жазони
ижро этиш муассасаларидан 6 нафар
шахслар озод этилиб, шундан, 2 нафари ахлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, 4
нафари шартли равишда ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ Пробация
бўлимининг ҳудудий гуруҳлари ҳисобида турган озодликдан чеклаш жазосини
ўтаётган назорат остидаги жами 7 нафари
жазодан тўлиқ озод қилинган. Жумладан ҳудудий пробация гуруҳлари ҳисобидан
жазодан озод этилганлар Хўжайли туманида 2
нафар, Амударё туманида 2 нафар,
Нукус шаҳрида 1 нафар, Элликқалъа
туманида 1 нафар ва Чимбой туманида 1 нафарни ташкил қилади. Жазони ижро
этиш муассасаларидан шартли озод этилиб, ҳудудий пробация гуруҳлари ҳисобига 6 нафар шахслар олинган, шундан: Чимбой
туманида 2 нафар, Хўжайли туманида 2 нафар, Тахиатош туманида 1 нафар
ва Беруний туманида 1 нафарни
ташкил қилади. Жорий йилнинг 13-сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар
вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан ушбу авф этилган шахслар билан
қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни ижтимоий
мослаштиришга қаратилган учрашуви ўтказилиб уларнинг муаммоларига ечим топиш
уларга моддий ёрдамлар кўрсатиш бўйича мурожаатларини тингланди ва ижросини
таъминлаш юзасида мутасаддига топшириқлар берилди