6 Август 2025 йил 961

Хавфсиз маҳалла юрт истиқболи

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2025 йил 8 июль куни Ички ишлар вазири ва Бош прокурорнинг тақдимоти ҳамда 2025 йил 9 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган Йўл харита асосида, ИИВ Академиясининг профессор ўқитувчилари томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги криминоген вазияти оғир бўлган жами 5 та Ҳалықлар дослығы, Жеке терек, Гоне қала, Жана базар ва Ғарезсизлик МФЙ ҳудудлари ўрганилмоқда. Ўрганишлар давомида, мазкур маҳаллаларда келгусида хавфсиз муҳитни яратиш ва фуқароларнинг тинчлигини таъминлаш мақсадида, йўл хариталар ишлаб чиқилиб, унда криминоген вазиятга салбий таъсир қиладиган оғир тоифадаги шахслар (бандлиги таъминланмаган, спиртли ичимлик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар, қимор ва таваккалчиликка асосланган ва бошқа ўйинларга ружу қўйган шахслар ва ҳ.к) рўйхатларини шакллантириб, бу тоифадаги шахсларнинг аҳволини яхшилаш ҳамда маҳалла ҳудудида содир бўлган фирибгарлик, безорилик, ўғрилик, оила доирасидаги жиноятларининг барвақт олдини олиш бўйича илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, ушбу маҳалла ҳудудларидаги “жиноят ўчоқлари” бўлган жойлар ҳам ўрганилиб, ушбу жойларнинг камера назорати билан қамраб олинганлиги, ташвиш тугмалар ўрнатилганлиги, кўп қаватли уйларнинг домофонлар билан таъминланганлик даражаси аниқланиб, келгусида ушбу йўналишларда ҳам камчиликларни тўлиқ бартараф қилиш, маҳаллаларда “хавфсиз кўча”, “хавфсиз йўлак”ларни ташкил этиш бўйича ҳам илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш режалаштирилган

Text to speech