10 Сентябр 2025 йил 529

МАҲАЛЛАЛАРДА ХАВФСИЗ МУҲИТ ЯРАТИЛАДИ

Бугун Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Нукус шаҳридаги маҳалла раислари иштирокида намунали ўқув семинари ўтказилди. Семинарда маҳалла раисларига “маҳалла еттилиги” аъзоларининг вазифаларини натижали ташкиллаштириш, уларнинг давлат органлари, жамоат ташкилотлари, халқ депутатлари кенгашлари билан ҳамкорликда ишлашни тизимли йўлга қўйиш, шунингдек, маҳаллаларда ҳавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш, ижтимоий профилактика объектлари билан тизимли ишлашни ташкил этиш, рақамли маҳалла платформаси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси факултет бошлиғи, полковник С.Н.Бердикулов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖҲХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Х.П.Реймкуловалар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Семинар давомида маҳалла раислари ўзаро фикр алмашиб, маърузачи ва масъул вакиллардан ўзларини қизиқтирган муаммолар бўйича атрофлича жавоблар олишди. 

Text to speech