Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ёшлар билан учрашди
Учрашувни университетнинг Ёшлар масалалари ва
маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Сахаваддин Алауатдинов очиб
берди ва олиб борди. Ундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири
полковник Бахтиёр Торебеков сўзга чиқиб бугунги кунда ҳурматли Президентимиз
томонидан ёшларга яратилган кенг кўламли имкониятлар улардан унумли фойдаланиш
кераклиги бўйича талаба ёшларга ўз маслаҳатларини бериб ўтди. Афсуски шу яратилган
кенг имкониятлардан тўғри фойдаланмай турли қинғир ишларга қўл ураётган талаба
ёшлар ҳам орамизда борлиги танқид қилинди. Сўнгги вақтларда айрим талаба ёшлар
ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қўл уриб жиноят кўчасига кириб қолгани ачинарли
ҳолат эканлиги, бундай ҳолатларга талаба ёшлар қайта қўл уриши бўйича тарғибот
ишлари ҳам олиб борилди ҳамда университет тюторларига ва масъул ходимларга
топшириқлар берилди. Учрашув якунида вазир ёшларни қийнаб келаётган масалалар
ва таклифларини тинглаб, уларга ҳар қандай муаммоларини ҳал этишда ва амалий
ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Талаба ёшлар вазирга ўз миннатдорчилигини
билдириб, келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилади. Бундай "Вазир ва
ёшлар" учрашуви бошқа олий ўқув юртларида давом этади.
Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати