15 Июл 2025 йил 335

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи масъуллари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирокида махсус ўқув машғулотлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари учун "Жанговар қуроллар, махсус воситаларнинг тактик-техник хусусиятлари, уларни хизмат вақтида қўллаш тартиби ҳамда ҳуқуқий асослари" бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Ўқув машғулотлари Нукус тумани, Хужайли ҳамда Тахиатош туманлари  ходимлари иштирок этдилар. Ўқув машғулоти давомида АКС-74 автомати, ПМ пистолетини тўлиқсиз қисимларга ажратиш ва йиғиш, ундан фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, махсус воситалар, электрошок қурилмасини қўллаш тартиби ҳамда ҳуқуқий асослари юзасидан муҳим эслатма ва кўрсатмалар берилди. Жараёнида ходимларнинг назарий билимлари ҳам баҳолаб борилди. Ўқув машғулотлари Республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech