9 Июн 2025 йил 473

ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар олиб борди

Ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири иштирокида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги шахсий таркиби билан кенг қамровли йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда хизмат интизоми, касбий масъулият, қонунчиликка риоя қилиш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан барча ходимларга ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан, масъулият билан ёндашиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш, хизмат самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Якунда хизмат давомида ўзини намунали фаолияти, юқори касбий маҳорати ва фидойилиги билан хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан тақдирланди.

 

Text to speech